LiuGong брендининг CLG 922E моделидаги гусеницали экскаваторда барча бутловчи қисмлар дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан, содда, синалган ва ишончли гидравлик тизими Kawasaki фирмасиники.
Двигатель юза жойлашган, экскаваторга хизмат кўрсатиш ва ишлаш учун муҳим ахборотлар янгича СК-дисплейда акс этади.
Стандарт комплектация:
• Cummins дизелли двигатели
• Стандарт ковш
• Бульдозер ағдаргичи
• Резинали/пўлат гусеницалар
• Kawasaki фирмаси гидравликаси (Япония)
• РВД(Manuli)
• Жойстикли бошқарув
• Иситгич ва кондиционер
• Кабина орқа ойнасини иситиш
• FM/AM магнитола, иккита JBL овоз кучайтиргичли (AUX/USB/CD)
• Grammer премиум-тоифадаги рессорости ўриндиғи
• Ҳаракат сигнали
• Милтилловчи маёқча
• 360° ёруғлик (светодиод)
Қўшимча опциялар (буюртмага кўра):
• Икки томонлама ишловчи қўшимча гидрочизиқ
• Қўшимча реверсив чизиқ
• Кабина ва агрегатлар бирикмалари учун қўшимча ҳимоя
• Узайтирилган тутқич
• Катталаштирилган ўлчамдаги ёки бошқа модификациядаги ковш
• Пўлат/резинали (кенгайтирилган) гусеницалар
• Сақлагич клапани
• Ёнилғини иситгич
• Двигателни иситгич
• Ёнилғи тизимини тозалаш учун қўшимча фильтр