Гўнгсочгич Metal-Fach N280/1 (8т)

Mahsulot buyurtma asosida

Narxi: kontrakt asosida

Javobi 15 daqiqa ichida

Tezkor aloqa tarmog’i telefoni

(+998 71) 280 00 71

|

(+998 71) 280 00 72

Номинал юк кўтариш қобилияти 8 тонналик N280/1 гўнгсочгичи. Бу – листсимон рессорларга эга тандем турида бўлиб, олдинга букилган тўрт барабанли вертикал адаптер билан жиҳозланган, у ўғитнинг бир текисда, кенг сочилишини кафолатлайди.

Барабанлар жуфтликда, қарама-қарши ҳаракатда айланадилар. Уларнинг ҳар бири иш пайтида машина вибрациясини минималлаштириш учун мувозанатланган. Алмашувчан бураладиган тишлар қўлланилган, улар юқори сифатли пўлатдан тайёрланган. Адаптернинг ҳимоя тўсиғи орқа девор кўтарилганда автоматик юқорига кўтарилади.

Тракторга бириктириш созланувчан қуйи бириктиргич ёрдамида амалга оширилади.

Узатмани ҳимоялаш учун муҳофазаловчи фрикциявий муфта қўлланилади.

Стандарт ҳолатда машина гидравлик кўтариладиган, қуйи томони зичлашган орқа қопқоқ билан жиҳозланган, у ташиш пайтида материал сочилиб кетишидан асрайди. Қўшимча равишда, қопқоқ фаолиятининг бир текисда бўлишини таъминлаш учун, занжирли синхронизатор ишлатилади.

Машинани бошқариш икки секцияли ёки бир секцияли гидравлика ва Боуден-трослар ёрдамида амалга оширилади, бу бир вақтнинг ўзида гидравлик узатма орқали бошқариладиган бошқа қурилмалар (масалан, олд юк ортгич)ни ҳам тракторга улаш имконини беради.


  • Tavsif: N280/1
  • Ishlab chiqaruvchi: METAL-FACH
  • Ishlab chiqaruvchi mamlakati: Польша
Юк кўтариш қобилияти, кг
8000
Кузов юк сиғими, куб.м
8,95
Габарит ўлчамлари (Узунлиги/Эни/Баландлиги), мм
6600х2350х2800
Юклаш майдони ўлчами  (Узунлиги/Эни/Баландлиги), мм 4132х1970х1100
Оғирлиги, кг
3460
Рухсат берилган максимал оғирлик, кг
11460
Ишлатадиган тракторнинг қуввати, о.к.
78
Адаптер характеристикаси 
 
Кўриниши
вертикал, 4 та сочувчи барабанли
Адаптер оғирлиги, кг
490
Адаптер узатмаси
трактор ҚТВ
Айланиш частотаси, айланиш/дақиқа
540
Адаптер шарнир-телескопик узатма вали
540 Нм, фрикцияли муфтали 
Машина характеристикаси

Сочиш кенглиги, мм
8000
Юриш тизими
тандем туридаги рессорларда
Ғилдиракларнинг изи, мм
1790
Шиналар
500-50/17 14PR
Электроузатиш

Электр тизими кучланиши, В
12
Қўшимча ёритиш

Гидравлик тормоз
мавжуд
Тақсимлагич (бир секцияли гидравлика) ёрдамида бошқариш
мавжуд

O'xshash tovarlar

Menejerga so'rovnoma yuborish






CAPTCHA


Rahmat, sizning so'rovingiz qabul qilindi!

Bizning menejerimiz yaqin vaqt ichida siz bilan bog'lanadi.

Katalogga o'tish