Трактор тиркамаси - ҳар бир хўжаликда беқиёс ёрдамчи. Тиркамасиз, қўлсиз қолгандек бўласиз.
«Бурлак» 2ПТС-4,5 - PROMZONA.UZ компаниясидаги энг талабгир товарлардан биридир, чунки у ҳар ерда: шаҳарда, далада, коммунал хўжаликда ва фермада ишлатилиши мумкин.
«Бурлак» тиркамасида 4,5 тоннагача бўлган исталган қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги юклари: тахта ва тўсинлар, хазон ва ахлат, мева-сабзавот, сомон ва хашак ва шу кабиларни ташиш мумкин.
Енгил юкларни ташиш учун тиркама кузови деворини 60х40х2 мм.ли қувурлардан тайёрланган қўйилма бортлар билан катталаштириш мумкин. Қўйилма бортлар ҳисобига ташиладиган юк ҳажми 10 куб м.гача ошади
«Бурлак» 2ПТС-4,5 самосвалли саналади - яъни, у мустақил равишда ўз юкини тушира олади, буни уч томондан - икки ён ёки орқа томондан бажариш мумкин.
«Бурлак» тиркамаси 1,4 т. тортиш тоифасили тракторларга агрегацияланади. Асосий шарти - тракторда пневматик тормоз тизими, ортиш механизми ва бошқа электр жиҳозларни улаш учун чиқишлар бўлиши керак.