TORRE 500 пуркагичи токзорлар ва мевали боғлардаги номақбул зараркунандалар ва бактерияларга қарши курашда ишлатилади.
Корпус кучайтирилган полиэтилен бакдан иборат. Пуркагичга Италиянинг COMET ёки BERTOLLINI мембранали насослари ўрнатилган, улар трактордан қувват олади ва вентилятордаги форсункалар учун кимёвий суюқликка босим берадилар.
Вентилятор ҳам қувват саралаш валидан ишлайди ва юқори босим остида ҳаво юборади.
Кимёвий суюқлик босим остида созланувчан форсункалар ёрдамида вентилятор айланаси бўйлаб парчаланади ва, шу тариқа, ҳар қандай турдаги ўсимлик дезинфекцияланиши мумкин. Вентиляторлар иккита тезликда ишлатилади.
Пуркаш масофадан бошқариш пульти ёрдамида ўнг ёки чап томонга бурилади.