STAVR ПГ-5 текис кескич-чуқур юмшатгич Россиянинг “АЛМАЗ” компаниясида ишлаб чиқарилган бўлиб, тупроқни шамол эрозиясидан ҳимоялаш мақсадларида бошоқлилар ва улардан олдин экилган экинлардан кейин дала юзасида анғизлар ва бошқа қолдиқларни максимал сақлаб қолган ҳолда қишки асосий ер ҳайдаш, ерга кузги ишлов бериш учун мўлжалланган.
К-701, К-744 Р1, К-704 Р2 каби қуввати 250-300 о.к. бўлган тракторлар билан агрегацияланади.
STAVR ПГ-5 ёввойи ўтлар илдизини 15-30 см. чуқурликда тўлиқ кесади, ер юзида қолган поялар қорни ушлаб қолади, тупроқни шамол учириши ва ювилиб кетишдан асрайди, нам тўпланишига хизмат қилади.