16 Янв 2018

Инновациялар ва технологиялар йилида мини-тракторлар бор салоҳиятини намоён этмоқда.

Мини-тракторларнинг қандай афзалликлари мавжуд?

1) Ихчам ўлчам ва кичик вазн, у ёпиқ ҳудудлардаги чекланган майдонда ишларни амалга оширишни, транспортировка ва сақлашнинг осон бўлишини таъминлайди.

2) Техниканинг кўпфункциялилиги ечилувчан осма мосламаларни қўллаш эвазига турли-туман ишларни амалга ошириш имконини беради.

3) Бошқарув, фойдаланиш ва таъмирлашнинг соддалиги.

4) Ҳар қандай осма жиҳоз учун универсал вал.

5) Ёқилғи кам сарфланиши, масалан, FERRARI i ва BCS ишлаб чиқарган мини-тракторларда моделлар ташлама газлар рециркуляция тизими билан таъминланган, бу ёқилғи сарфини камайтиради.

Мини-тракторларни қуйидаги йўналишларда қўллаш мумкин:
- ерга ишлов бериш, аэрация, далани экишга тайёрлаш;
- кўпйиллик экинларни парваришлаш;
- ҳосилни йиғиш;
- ем-хашак тайёрлаш;
- ўтни текислаш;
- ҳудудни тозалаш, жумладан бино олдидаги қорни кураш;
- юк тушириш ва ташиш.

Ҳозирда бу боғдорчилик, дача участкаларига ишлов бериш, узумчилик, катта тракторларни ишлатиш мураккаб, имконсиз ёки иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайдиган барча экинлар учун оптимал техника саналади.

Taqdim etilgan modellarning qo'shimcha tavsiflari (tasniflari) bilan katalogda tanishishingiz mumkin.