(+998 71) 280 00 71
|(+998 71) 280 00 72
(+998 71) 280 00 71
|(+998 71) 280 00 72
Туркияда дунёда илк бор электрда юрувчи трактор модели ишлаб чиқилди. Синовлардан муваффақиятли ўтган техника намунаси Манис шаҳридаги кўргазмада тақдим этилди. Электротракторнинг битта зарядда ишлаш давомийлиги 8 соатни ташкил этади, 8 соатли иш куни қиймати 2 доллардан ошмайди.
Маниснинг ўзида серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган, у ердан электр тракторлар жаҳоннинг бошқа мамлакатларига экспорт қилинади.
Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бакан Покдемирли сўзларига кўра, бу дунёдаги электродвигателли биринчи трактордир.