28 Сен 2017

Минск автозаводи “Россиядаги йилнинг энг яхши тижорат атвомобили” ҳар йилги танловида ғалаба қозонди. “Йил истиқболи” номинациясида сўнгги Евро-6 классидаги МАЗ 5440М9  янги тягачига тенг келадигани топилмади.

МАЗ 5440М9  тягачи янги экстерьери ва 475 “тулпорли” қудратли Mercedes-Benz OM471 двигатели билан ажралиб туради. Ўзининг 8250 кг.ли вазни билан у 44 тоннали автопоездни торта олади. Афзалликлари қаторида – юқори фойдаланиш характеристикалари ва ёқилғининг кам сарфланиши. Бундан ташқари, атвомобиль пассив хавфсизлик электрон тизимларининг сўнгги талабларига мувофиқ келади.

Тягач пухта ва чидамли чиққан, оғир иқлим шароитларида ҳам инжиқлик қилмайди. Ундан минус 45 дан плюс 45 даражагача бўлган ҳароратда фойдаланиш мумкин.

Евро-6 классидаги юк машиналар Европа Иттифоқи бозори учун ишлаб чиқилган ва узоқ синовлардан ўтказилади. Кўплаб компонентларини текшириш учун анча катта масофа босиб ўтилиши талаб этилади – 25 км.дан 200 км.гача.

Новый тягач МАЗ победил в номинации перспектива года
Муҳандислар двигатель ишлашидан тортиб, йўналиш бўйича ҳаракатланиш назоратига қадар тизимлар ишончлилигини синашда давом этмоқдалар.
Яқин ойларда синовлар якунланади, кеийн Европа юк машиналарини ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш мумкин бўлади.

https://telegraf.by

Эслатиб ўтамиз, сиз МАЗ техникасини Тошкентда PROMZONA.UZ компаниясида харид қилишингиз мумкин.

Taqdim etilgan modellarning qo'shimcha tavsiflari (tasniflari) bilan katalogda tanishishingiz mumkin.